• Витрум Пренатал
    Организмда зарур бўлган микроэлементлар ва витамин мажмуининг танқислигида, уларга юқори даражадаги эҳтиёж бўлган даврда қўлланилади

  • ВИТРУМ ПРЕНАТАЛНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ? 
    Гўдакни соғлиғи бўлажак онанинг ҳаёт тарзи ва овқатланиш тартибига боғлиқлиги тўғрисида ҳаммага маълум ҳақиқатни ҳеч ким инкор этмайди. Бевосита кичкинтойнинг тўғри меъёрлаштирилган овқатланиши ундан ҳам кўп аҳамият касб этади, чунки у нафақат боланинг организмига зарур бўлган оқсил, ёғ ва углеводлар, балки витаминлар, микро ва макро элементлар келиб тушади. Албатта, ҳар доим энг яхши деб сабзавот ва мевалардан олинган табиий витаминлар ҳисобланарди. Бироқ, унутмаслик лозимки, биринчидан, барча мева ва сабзавотларни зарур бўлган миқдорда истеъмол қилиш имконияти йўқ, иккинчидан бугунги экологик ҳолат уларнинг фойдалилигига шубҳаланишга мажбур этади, учинчидан эса, ҳар бир она аслида уларнинг зарур миқдорини билиши даргумон. Шунинг учун ҳам вақти-вақти билан (айрим ҳолларда эса мунтазам равишда) поливитамин дармон дориси ёрдамига таянишга тўғри келади. Кўпинча шифокорлар яхши ва тўғри меъёрлаштирилган витамин мажмуи сифатида Витрум Пренатал дармон дорисини танлашади. Айнан ушбу дармон дорини ҳомиладорлик аниқланган даврдан бошлаб қабул қилиш тавсия этилади. Шифокор хомиладор аёлнинг холати ва тахлил натижаларига қараб уни қабул қилишни тавсия қилади. Одатда, етарлича овқатланиш имконияти бўлмаган, ўттиз ёшдан ошган, олдинги ҳомиладорлик бола ташлаш билан якунланган ва нуқсонли фарзанд кўрган аёлларга мажбурий равишда буюрилади. Бундан ташқари организмида темир, кальций, В12 витамини танқислиги кузатилаётган ҳомиладор аёллар ҳам қабул қилиши шарт. Айрим холларда ВИТРУМ ПРЕНАТАЛ дармон дорисини эмизиш даврида ҳам қабул қилиш тавсия этилади

    ВИТРУМ ПРЕНАТАЛ ВИТАМИНИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 
    Витрум Пренатал дармон дориси қабул қилган хомиладорлар уни энг яхши витамин минераллар манбаи деб аташади. У бўлажак онанинг умумий ҳолатини яхшилайди, боланинг мўътадил ривожланишини таъминлайди. Витрум Пренатал дармон дорисини мунтазам равишида қабул қилган хомиладор аёллар токсикоз камайганлигини, руҳий ҳолатини яхшиланганлигини, териси ва сочлари яхшироқ кўринишга эга бўлганлигини таъкидлашади. Эмизиш даврида  бу дармон дорини қабул қилган аёллар кўкрак сутининг етарли миқдорда ажралиётганлиги ва ҳаттоки боланинг тишлари эртароқ ёриб чиқаётганлигини гапиришади. Гинеколог шифокорлар эса бу дармон дорининг алергик ножўя тасири йўқлигини қайд этадилар. 
    Демак бу қандай дармон дори?  Таркибида қандай компонентлар мавжуд ва ҳомиладорлар учун фойдалилиги нимадан иборат? 
    Витрум Пренатал таркибида 10 хил витамин ва учта микро ва макро элементлари мавжуд. Ушбу дармон дорининг кўриниши кичкина кулча шаклида, 15, 30, 60, 100 доналаб қадоқланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Витрум Пренатал ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюрилади. Бу дармон дори фарзандларни нуқсон билан туғилиш, оналарда темир ва кальций моддалари кам бўлиши, камқонлик ҳолати хавфини камайтиради, шунингдек иммунитетни мустахкамлайди. Витрум Пренатал таркибидаги витамин ва минераллар шунингдек гўдакнинг тўғри ривожланишини таъминлайди, унинг бош миясини тўғри шаклланишида, одам танаси тўқималарининг ўсиши ва янгиланишида иштирок этади, бўлажак она ва унинг фарзанди организмини вирусли инфекцияларидан ҳимоя қилади. Витаминларни доимий қабул қилии бир қатор касалликларда тўғри келмайди – бу сийдик йўлларида тош йиғилиши, А гипервитаминози, гиперкальцемия, якка тартибдаги чидамсизлик. 

    ВИТРУМ ПРЕНАТАЛ ТАРКИБИГА ҚЎЙИДАГИ КОМПОНЕНТЛАР КИРАДИ
    Бу дармон дорига кирувчи компонентларнинг барча миқдорий меъёрлари хар бир таблеткада миқдори кўрсатилган

    А     витамини            4000МЕ
    D3   витамини              400МЕ
    C     витамини              100 мг
    E     витамини                11МЕ
    B1   витамини               1,5 мг
    B2   витамини               1,7 мг
    B6   витамини               2,6 мг
    B12 витамини                 4мкг
    Никотинамид                  18мг
    Фолиева кислотаси    800мкг
    Темир моддаси               60мг
    Кальций                          200мг
    Рух                                    25мг
    Кўриб турганингиздек, Витрум Пренатал таркиби яхши ва тўғри жамланган бўлиб, ўз таркибига ҳар бир витамин ва минералнинг керак бўлган меъёрини қамраб олади. Ушбу витаминлар ҳомиладорлик ва эмизиш даврида алоҳида мухим ахамият касб этади.