• АБИЛОТ (Ампициллин + Сульбактамдан иборат)
    АБИЛОТ кенг қўлланилиш доирасига эга бўлган, бактерияга қарши антибиотик дори воситаси ҳисобланади. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори пептидогликан синтезини тўхтатади.

    Батафсил малумот

  • АТАКСИН (Цефотаксимдан иборат)
    АТАКСИН – парентерал қўлланилиш учун мўлжалланган III авлод цефалоспоринлар гуруҳига мансуб бўлган ярим синтетик антибиотик ҳисобланади.

    Батафсил малумот

  • МЕРОТИН (Меропенемдан иборат)
    Меропенем бактерия ҳужайраси деворларининг ҳаётий муҳим бўлган синтези фаолиятига аралашиш орқали бактерияга қарши таъсирни кўрсатади. Кенг доирадаги аэробли ва анаэробли бактерияларга қарши кучли таъсирга эга.

    Батафсил малумот

  • РАПИЦЕФ (Цефтриаксондан иборат)
    РАПИЦЕФ - парентерал қўлланилиш учун мўлжалланган III авлод цефалоспоринлар гуруҳига мансуб бўлган анбиотик. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг доирадаги таъсирга эга.

    Батафсил малумот

  • СЕРТЕКС (Имипенем + Циластатиндан иборат)
    СЕРТЕКС – иккита компонентдан иборат бўлган кенг таъсирли антибиотик. Имипенем – Сертексициннинг ҳосиласи бўлиб, янги синфдаги бета лактамли аинтибиотиклар – карбапенемларнинг биринчи вакили ҳисобланади. Циластатин натрий имипенемнинг буйраклардаги метаболизмини секинлаштиради ва пешоб чиқиш йўлларида ўзгармас имипенемнинг концентрациясини анча оширади.

    Батафсил малумот

  • СИВУЛАН (Цефепимдан иборат)
    СИВУЛАН – тўртинчи авлодга мансуб бўлган цефалоспоринли антибиотик ҳисобланади. Сивулан бактерияларнинг ҳужайра қобиғи синтезини секинлаштириш орқали таъсир қилувчи бактерияга қарши моддадан иборат. Сивулан катта миқдордаги граммусбат ва грамманфий бактерияларни қамраб олувчи кенг доирадаги in vitro таъсирига эга.

    Батафсил малумот